Ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоєларида, шу жумладан, Интернетда тарєатиш тартиби тўјрисида


Вазирлар Маікамасининг
1999 йил 26 мартдаги
137-сон єарорига
ИЛОВА
(ЎзР ВМ 07.05.2004 й. 215-сон
Єарори тахриридаги сарлавіа)

 

Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини  тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоєларида, шу жумладан, Интернетда тарєатиш тартиби тўјрисида НИЗОМ

Мазкур Низомга єуйидагиларга мувофиє ўзгартиришлар киритилган
ЎзР ВМ 07.05.2004 й. 215-сон Єарори,
ЎзР ВМ 14.09.2006 й. 194-сон Єарори

 

I. Умумий єоидалар
II. Атамалар ва таърифлар
III. Ахборот ресурсларига, ахборот маісулотларига
ва ахборот айирбошлаш воситаларига мулкчилик іуєуєи
IV. Ахборот айирбошлашнинг іуєуєий тартиби
V. Ахборот ресурсларини шакллантириш
VI. Ахборот ресурсларини маълумотлар узатиш тармојида,
шу жумладан, Интернетда тарєатиш

 

I. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР

1. Мазкур Низом жаіон ахборот тармоєларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, ахборот ресурсларини муіофаза єилишни таъминлаш, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват єилувчи ахборотлар тарєатилишига, уруш, зулм ва порнографияни тарјиб єилишга, диний ва миллий низоларни єўзјашга, инсоннинг шаъни ва єадр-єимматини поймол єилишга іамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги єонун іужжатлари билан тарєатилиши таєиєланган бошєа ахборотларнинг тарєатилишига йўл єўймаслик маєсадида Ўзбекистон Республикаси іудудида ахборотларни тезкорлик билан айирбошлаш учун ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни тарєатиш масалаларини тартибга солади.

2. Мазкур Низом "Алоєа тўјрисида", "Ахборотлаштириш тўјрисида", "Радиочастота спектри тўјрисида", "Оммавий ахборот воситалари тўјрисида", "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўјрисида", "Истеъмолчиларнинг іуєуєларини іимоя єилиш тўјрисида"ги Ўзбекистон Республикаси єонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарєатиш іамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан єўшимча чора-тадбирлар тўјрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон, "Маълумотлар узатиш миллий тармојини ташкил этиш ва жаіон ахборот тармоєларидан фойдаланишни тартибга солиш тўјрисида" 1999 йил 5 февралдаги 52-сон єарорларига мувофиє ишлаб чиєилган.

3. Мазкур Низом давлат органларига, фуєароларга, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан єатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига тадбиє этилади.

4. Мазкур Низом "Электрон іисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг іуєуєий іимояси тўјрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Єонуни билан тартибга солинадиган муносабатларга таъсир єилмайди.

ВложенияРазмер
Ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоєларида, шу жумладан, Интернетда тарєатиш тартиби тўјрисида67.5 Кбайт