Журналистлик фаолиятини іимоя єилиш тўјрисида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
24.04.1997 й.
N 402-I

 

 

Журналистлик фаолиятини
іимоя єилиш тўјрисида

 

1-модда. Єонуннинг маєсади
2-модда. Журналистлик фаолиятини іимоя
єилиш тўјрисидаги єонун іужжатлари
3-модда. Журналист
4-модда. Цензурага йўл єўйилмаслиги
5-модда. Журналистнинг іуєуєлари
6-модда. Журналистнинг мажбуриятлари
7-модда. Журналистика соіасининг сири
8-модда. Журналистнинг дахлсизлиги
9-модда. Журналист текшируви
10-модда. Журналистнинг касбига доир фаолияти кафолатлари
11-модда. Журналистни аккредитация єилиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси журналистининг чет элдаги ва
чет эл журналистининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти
13-модда. Чет эл журналисти аккредитациясининг бекор єилиниши
14-модда. Журналистлик фаолиятини іимоя єилиш тўјрисидаги
єонун іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
15-модда. Журналистнинг жавобгарлиги
16-модда. Халєаро шартномалар

 

1-модда. Єонуннинг маєсади

Ушбу Єонун журналистнинг журналистлик фаолияти билан бојлиє іолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади, унинг іуєує ва мажбуриятларини белгилайди, унга іуєуєий ва ижтимоий кафолатлар беради, журналистлик фаолиятини іимоя єилиш тўјрисидаги єонун іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди.

 

2-модда. Журналистлик фаолиятини іимоя єилиш
тўјрисидаги єонун іужжатлари

Журналистлик фаолиятини іимоя єилиш тўјрисидаги Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Єонун ва бошєа єонун іужжатларидан иборатдир.
Єораєалпојистон Республикасида журналистлик фаолиятини іимоя єилиш соіасидаги муносабатлар Єораєалпојистон Республикасининг єонун іужжатлари билан іам тартибга солинади.

 

3-модда. Журналист

Журналист - Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситаларида хизмат єиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни тўплаш, таілил этиш іамда тарєатиш билан шујулланувчи шахсдир.

 

4-модда. Цензурага йўл єўйилмаслиги

Ўзбекистон Республикасида цензурага йўл єўйилмайди.
Журналистдан хабарлар ва материалларни олдиндан келишиб олишини, шунингдек материал ёхуд хабарнинг матнини ўзгартиришни ёхуд уларни бутунлай нашрдан олиб єолишни (эфирга бермасликни) талаб єилишга іеч кимнинг іаєєи йўє.

 

5-модда. Журналистнинг іуєуєлари

Журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чојида:
ахборот тўплаш, уни таілил этиш ва тарєатиш;
ахборот олиш учун давлат органлари, фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мурожаат этиш;
давлат сири ёки єонун билан єўриєланадиган бошєа сирни истисно этган іолда іужжатлар, материаллар ва ахборотдан фойдалана олиш;
журналист текшируви ўтказиш;
ўзи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот воситалари орєали имзосини ёки тахаллусини єўйиб тарєатиш, уларда ўз фикр-мулоіазасини ифодалаш;
журналистлик фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор шахс єабулида бўлиш;
маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан, зарур техника воситаларидан фойдаланган іолда ёзиб олиш;
судларнинг очиє мажлисларида, іарбий іаракатлар майдонларида, табиий офат юз берган іудудларда, оммавий тадбирларда іозир бўлиш;
эълон єилишга тайёрланган маълумотларни текшириш учун мутахассисларга мурожаат єилиш;
башарти єонунни бузишга олиб келадиган бўлса, оммавий ахборот воситаси томонидан берилган топшириєни бажаришни рад этиш;
ўзи тайёрлаган хабар ёки материалнинг мазмуни таірир жараёнида бузилган деган фикрга келса, унга имзо єўймаслик ёхуд уни нашрдан олиб єолишни (эфирга бермасликни) талаб этиш;
ахборот манбаи ёки муаллифнинг номи сир саєланишини талаб єилиш;
таєдим этган хабарининг мазмунини оммавий ахборот воситаси бузиб эълон єилиши оєибатида ўзига етказилган маънавий зарар ва моддий зиён єопланишини суд орєали талаб єилиш;
жамоат бирлашмаларига, шу жумладан, журналистларнинг халєаро ташкилотларига кириш іуєуєларига эга.
Журналист ўзига єонун іужжатлари билан берилган бошєа іуєуєлардан іам фойдаланади.

 

6-модда. Журналистнинг мажбуриятлари

Ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чојида журналист:
єонун іужжатлари іамда Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномалари талабларига риоя этиши;
ўзи тайёрлаётган материалларининг тўјри ёки нотўјри эканлигини текшириши ва холис ахборот таєдим этиши;
айбсизлик презумпцияси принципига амал єилиши;
шахснинг іуєуєлари ва эркинликларини, шаъни ва єадр-єимматини іурмат єилиши шарт.
Журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий маєсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий іаётига тааллуєли маълумотларни эълон єилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас.
Журналист єонун іужжатларида назарда тутилган бошєа мажбуриятларни іам бажариши шарт.

 

7-модда. Журналистика соіасининг сири

Фуєаролар ёки бошєа ахборот манбалари томонидан ихтиёрий равишда маълум єилинган маіфий хабар, шунингдек факт ёки воєеалар журналистика соіасининг сири іисобланади.
Журналистнинг журналистика соіасининг сири іисобланадиган маълумотларни бу маълумотлар манбаининг розилигисиз ошкор этиши, шунингдек улардан ўзининг јаразли манфаатлари ёки учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб фойдаланиши таєиєланади.

 

8-модда. Журналистнинг дахлсизлиги

Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чојида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
Танєидий материаллар эълон єилганлиги учун журналистни таъєиб єилишга йўл єўйилмайди.

 

9-модда. Журналист текшируви

Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш іуєуєига эга.
Журналист ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот воситалари орєали тарєатишга, уларни давлат органлари, фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда таєдим этиши мумкин. Журналист текшируви даврида у кўлга киритган материаллар ва іужжатлар олиб єўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.

 

10-модда. Журналистнинг касбига доир фаолияти кафолатлари

Журналистнинг іуєуєлари, шаъни ва єадр-єиммати єонун билан єўриєланади.
Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарєатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг іимоя єилинишини таъминлайди.
Журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чојида олган бирор бир маълумотни талаб этиш таєиєланади.

 

11-модда. Журналистни аккредитация єилиш

Журналист давлат органи ёки жамоат бирлашмасида аккредитация єилиниши мумкин.
Журналистлар аккредитация єилинган давлат органлари ва жамоат бирлашмалари ўтказиладиган тадбирлар тўјрисида журналистга олдиндан маълум єилишлари ва зарур іужжатлар іамда материалларни таєдим этишлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг журналисти хорижий давлатда аккредитация єилиниши мумкин.
Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикасининг Ташєи ишлар вазирлиги билан келишилган іолда Ўзбекистон Республикаси іудудида аккредитация єилиниши мумкин.

 

12-модда. Ўзбекистон Республикаси журналистининг чет элдаги
ва чет эл журналистининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти

Ўзбекистон Республикасининг журналисти чет элда журналистлик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг ва ўзи аккредитация єилинган мамлакатнинг єонун іужжатларига мувофиє амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси іудудида аккредитация єилинган чет эл журналисти ахборот тўплаш ва тарєатишда Ўзбекистон Республикаси журналисти билан тенг іуєуєларга эга.
Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикаси іудудида журналистлик фаолиятини амалга ошириш чојида Ўзбекистон Республикасининг єонун іужжатларига риоя этиши шарт.

 

13-модда. Чет эл журналисти аккредитациясининг бекор єилиниши

Чет эл журналисти ушбу Єонунни, бошєа єонун іужжатларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномалари єоидаларини бузган таєдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташєи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини бекор єилиши мумкин.
Чет эл журналисти ўзининг Ўзбекистон Республикасидаги аккредитациясини бекор єилиш тўјрисида Ўзбекистон Республикаси Ташєи ишлар вазирлиги чиєарган єарор устидан судга шикоят єилиш іуєуєига эга.

 

14-модда. Журналистлик фаолиятини іимоя єилиш тўјрисидаги
єонун іужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Давлат органлари, фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари:
цензура єилганлик;
журналист ўз касбига доир єонуний фаолиятни амалга оширишига аккредитация єилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор єилиш йўли билан тўсєинлик єилганлик;
журналистнинг сўров билан мурожаат єилиш ва зарур ахборотни олиш іуєуєини бузганлик;
журналистга тазйиє ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик;
журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини јайриєонуний равишда олиб єўйганлик;
ахборот манбаини ёки муаллиф номини унинг розилигисиз ошкор этганлик учун жавобгарликка тортиладилар.
Журналистнинг ушбу Єонунда белгиланган іуєуєларини бузганлик, унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан бојлиє іолда шаъни ва єадр-єимматини іаєорат єилганлик, унинг іаёти, сојлији ва мол-мулкига таідид, зўравонлик ёки тажовуз єилганлик єонун іужжатларига мувофиє жавобгарликка сабаб бўлади.

 

15-модда. Журналистнинг жавобгарлиги

Журналист ўзи тайёрлаётган ва тарєатаётган хабарлар іамда материалларнинг іаєєоний бўлиши учун єонун іужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.
Журналист расмий хабарларда баён этилган ахборотни тарєатганлик учун жавобгар бўлмайди.

 

16-модда. Халєаро шартномалар

Агар Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномасида ушбу Єонунда назарда тутилганидан бошєача єоидалар белгиланган бўлса, халєаро шартнома єоидалари єўлланилади.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                     И. Каримов