Ахборотлаштириш ва маълумотлар узатиш соіасида єонунга хилоф іаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим єонун іужжатларига ўзгартиш ва єўшимчалар киритиш тўјрисида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ЄОНУНИ
25.12.2007 й.
N ЎРЄ-137

 

 

Ахборотлаштириш ва маълумотлар узатиш соіасида єонунга хилоф іаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим єонун іужжатларига ўзгартиш ва єўшимчалар киритиш тўјрисида

Єонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 сентябрда єабул єилинган
Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъєулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўјрисидаги кодекси

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда єабул єилинган 2012-ХII-сонли Єонуни билан тасдиєланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416,422-моддалар) єуйидаги ўзгартиш ва єўшимчалар киритилсин:
1) 174-модда чиєариб ташлансин;
2) єуйидаги мазмундаги XX-1 боб билан тўлдирилсин:

"XX-1 боб. Ахборот технологиялари
соіасидаги жиноятлар

278-1-модда. Ахборотлаштириш єоидаларини бузиш

Ахборотлаштириш єоидаларини бузиш, яъни белгиланган іимоя чораларини кўрмаган іолда ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва банкларини, ахборотга ишлов бериш іамда уни узатиш тизимларини яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш іамда ахборот тизимларидан рухсат билан фойдаланиш фуєароларнинг іуєуєларига ёки єонун билан єўриєланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миєдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш іаєининг эллик бараваригача миєдорда жарима ёки бир йилгача ахлоє тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша іаракатлар жуда кўп миєдорда зарар етказган іолда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш іаєининг эллик бараваридан юз бараваригача миєдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоє тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача єамоє билан жазоланади.

278-2-модда. Компьютер ахборотидан єонунга
хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш

Компьютер ахборотидан, яъни ахборот-іисоблаш тизимлари, тармоєлари ва уларнинг таркибий єисмларидаги ахборотлардан єонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, агар ушбу іаракат ахборотнинг йўє єилиб юборилиши, тўсиб єўйилиши, модификациялаштирилиши, ундан нусха кўчирилиши ёхуд унинг єўлга киритилишига, электрон іисоблаш машиналари, электрон іисоблаш машиналари тизими ёки уларнинг тармоєлари ишининг бузилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш іаєининг юз бараваригача миєдорда жарима ёки уч йилгача муайян іуєуєдан маірум єилиш ёхуд бир йилгача ахлоє тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша іаракат:
а) бир гуруі шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) хизмат мавєеидан фойдаланган іолда;
г) уюшган гуруі томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш іаєининг юз бараваридан уч юз бараваригача миєдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоє тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маірум єилиш билан жазоланади.

278-3-модда. Компьютер тизимидан єонунга
хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун
махсус воситаларни ўтказиш маєсадини кўзлаб
тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарєатиш

Іимояланган компьютер тизимидан єонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун махсус дастурий ёки аппарат воситаларини ўтказиш маєсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарєатиш -
энг кам ойлик иш іаєининг икки юз бараваригача миєдорда жарима ёки бир йилгача ахлоє тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша іаракатлар:
а) бир гуруі шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) хизмат мавєеидан фойдаланган іолда;
г) уюшган гуруі томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш іаєининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миєдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача ахлоє тузатиш ишлари билан жазоланади.

278-4-модда. Компьютер ахборотини
модификациялаштириш

Компьютер ахборотини модификациялаштириш, яъни компьютер тизимида саєланаётган ахборотни єонунга хилоф равишда ўзгартириш, унга шикаст етказиш, уни ўчириш, худди шунингдек била туриб унга ёлјон ахборотни киритиш фуєароларнинг іуєуєларига ёки єонун билан єўриєланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миєдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш іаєининг юз бараваригача миєдорда жарима ёки бир йилгача ахлоє тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликдан маірум єилиш билан жазоланади.
Ўша харакатлар:
а) жуда кўп миєдорда зарар етказган іолда;
б) бир гуруі шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, -
бир йилдан икки йилгача ахлоє тузаташ ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маірум єилиш билан жазоланади.

278-5-модда. Компьютер саботажи

Ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини єасддан ишдан чиєариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) -
уч йилгача муайян іуєуєдан маірум єилиб, энг кам ойлик иш іаєининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миєдорда жарима ёки икки йилгача озодликдан маірум єилиш билан жазоланади.
Ўша іаракатлар:
а) бир гуруі шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, -
икки йилдан уч йилгача ахлоє тузаташ ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маірум єилиш билан жазоланади.

278-6-модда. Зарар келтирувчи дастурларни
яратиш, ишлатиш ёки тарєатиш

Компьютер тизимида саєланаётган ёки узатилаётган ахборотни рухсатсиз йўє єилиб юбориш, тўсиб єўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни єўлга киритиш маєсадини кўзлаб компьютер дастурларини яратиш ёки мавжуд дастурларга ўзгартиришлар киритиш, худди шунингдек махсус вирус дастурларини ишлаб чиєиш, улардан єасддан фойдаланиш ёки уларни єасддан тарєатиш -
энг кам ойлик иш іаєининг юз бараваридан уч юз бараваригача миєдорда жарима ёки икки йилгача озодликдан маірум єилиш билан жазоланади.
Ўша іаракатлар:
а) жуда кўп миєдорда зарар етказган іолда;
б) бир гуруі шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) уюшган гуруі томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
икки йилдан уч йилгача озодликдан маірум єилиш билан жазоланади".

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда єабул єилинган 2013-ХII-сонли Єонуни билан тасдиєланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда) 345-моддасининг бешинчи єисмидаги "168-174" ва "266-278" раєамлари тегишинча "168-173" ва "266-278-6" раєамлари билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда єабул єилинган 2015-ХII-сонли Єонуни билан тасдиєланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўјрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар) єуйидаги єўшимчалар киртилсин:
1) єуйидаги мазмундаги 155-1-модда билан тўлдирилсин:

"155-1-модда. Компьютер тизимидан
фойдаланиш єоидаларини бузиш

Компьютер тизимидан фойдаланишга рухсати бўлган шахснинг ушбу тизимдан фойдаланишнинг белгиланган єоидаларини бузиши компьютер ахборотининг йўє єилиб юборилишига, тўсиб єўйилишига, модификациялаштирилишига, компьютер ускунаси ишлашининг бузилишига сабаб бўлса, -
фуєароларга энг кам иш іаєининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миєдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай іуєуєбузарлик ўта муіим ахборот мавжуд бўлган компьютер тизимидан фойдаланиш ваєтида содир этилса, -
фуєароларга энг кам иш іаєининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миєдорда жарима солишга сабаб бўлади";

2) 245-модданинг биринчи єисми "155" раєамидан кейин "155-1" раєами билан тўлдирилсин.

4-модда. Ушбу Єонун расмий эълон єилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов

 

------------------------------
*) Ушбу Єонун "Халє сўзи" газетасида 2007 йил 26 декабрда эълон єилинган.

 

"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 532-модда.