ЖУРНАЛИСТ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА ЄАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎЈРИСИДА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАІКАМАСИНИНГ
ЄАРОРИ
26.02.1999 й.
N 88

 

 

ЖУРНАЛИСТ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА ЄАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎЈРИСИДА

 

Мазкур Єарорга ЎзР Президентининг 02.06.2005 й. ПЄ-92-сон Єарорига мувофиє ўзгартиришлар киритилган

 

Республика олий таълим муассасаларида журналист кадрларни тайёрлаш ва єайта тайёрлашнинг бугунги іолати єониєарсизлиги, таълим ва тарбия тизими, журналистика мутахассислиги бўйича ўєув режа ва дастурлари, дарслик ва ўєув єўлланмалари іамда бошєа турдаги адабиётларнинг жаіон андазаларига жавоб бермай єолганлиги, шунингдек моддий-техник базасининг заифлиги сабабли ўєув жараёнини ташкил этишда, ўєитиш усулларида жиддий камчиликларга йўл єўйилмоєда. Мавжуд нуєсонларни бартараф этиш, журналист кадрлар тайёрлаш ва єайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш іамда дунё андазалари даражасига кўтариш маєсадида Вазирлар Маікамаси ЄАРОР ЄИЛАДИ:

1. Мирзо Улујбек номидаги Тошкент давлат университети журналистика факультети замон талабларига мувофиє тарзда єайта ташкил этилсин, Ўзбекистон давлат жаіон тиллари университетида халєаро журналистика факультети очилсин ва 1999/2000 ўєув йилидан бошлаб олийц маълумотли журналист кадрлар тайёрлаш ана шу ўєув юртларида амалга оширилиши, бошєа олий ўєув юртларидаги (Єораєалпоє давлат университетидан ташєари) журналистика факультетлари (бўлимлари) тугатилиши белгилаб єўйилсин.
Журналистлар малакасини ошириш ва єайта тайёрлаш Тошкент давлат университети ва Ўзбекистон давлат жаіон тиллари университети журналистика факультетлари негизида маєсадли усулда амалга оширилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
бир ой муддатда олий таълим таркибидаги журналистика факультетларининг янги тузилмасини іамда шу соіадаги бакалавриат ва магистратура бўйича  Давлат таълим стандартларини ишлаб чиєсин ва тасдиєласин:

ЎзР Президентининг 02.06.2005 й. ПЄ-92-сон Єарорига мувофиє 2 банднинг учинчи хат боши ўз кучини йўєотган

1999/2000 ўєув йилидан бошлаб журналистика факультетлари єошида иккинчи мутахассислик бўйича тўлов-контракт асосида бир йиллик махсус ўєув курсларини ташкил этсин.

ЎзР Президентининг 02.06.2005 й. ПЄ-92-сон Єарорига мувофиє 2 банднинг тўртинчи хат боши ўз кучини йўєотган

Мазкур курслар тингловчилари бошєа ихтисосликка эга бўлган, журналистика соіасида камида икки йил мобайнида ўз ижодий єобилияти ва истеъдодини кўрсатган тажрибали мутахассислар орасидан танлаб олиниши таъминлансин;

1999/2000 ўєув йилигача журналистика факультетларида аттестация натижалари асосида замон талаблари даражасида журналист кадрлар тайёрлашга єодир етук профессор-ўєитувчилар таркибини шакллантирсин.
Бу ишга мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги чуєур билим ва катта тажрибага эга бўлган  таниєли амалиётчилар іамда соіа мутахассислари кенг жалб этилсин;
1999/2000 ўєув йилигача журналистика факультетларининг моддий-техника базасини инвентаризациядан ўтказиб, уларни ўєув дастурлари іамда мазкур миєдорда компьютер техникаси, ўєув теле- ва радиостудиялари, чет тилларини мукаммал ўрганиш учун техник ускуналар билан таъминлансин;
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат єўмитаси билан келишган іолда 1999/2000 ўєув йилидан бошлаб Тошкент давлат университетининг журналистика факультети єошида ўєув-услубий єўлланмалар, дарсликлар, соіани яхшилаш бўйича таілилий тавсиялар тайёрлаш, журналистика истиєболларини прогнозлаш масалалари билан шујулланувчи хўжалик іисобидаги илмий-услубий марказни ташкил этсин;
Давлат тест маркази билан биргаликда 1999/2000 ўєув йилидан бошлаб:
журналистика факультетларига єобилиятли талабалар єабул єилиш маєсадида абитуриентларни тест синовлари билан бир єаторда ижодий имтиіонлардан ўтказишни ташкил эстин;
іар йили ягона мезонлар асосида журналистика факультетларининг  рейтингини аниєлаш ва таілил этиш, улардаги таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва амалий иш олиб боришни йўлга єўйсин.

3. Давлат матбуот єўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, "Жаіон" ахборот агентлиги ва бошєа манфаатдор ташкилотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган іолда:
журналистика факультетларида юєори босєич талабалари учун ихтисосликлар бўйича машіур ва таниєли журналистларнинг ўєув студияларини іамда ўз таіририятлари єошида журналистика факультеларининг іаракатдаги филиаллари ёки ўєув марказларини ташкил этсинлар;
єобилиятли, ўз маіоратларини намоён эта бошлаган талабаларнинг амалий тажрибаларини ошириб бориш маєсадида уларни иш ўрганувчи сифатида таіририятларга ижодий ходимликка єабул єилиш чораларини кўрсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги "Ўзбекистоннинг ўєувчи ёшларини рајбатлантириш чоралари тўјрисида"ги Фармонига мувофиє 1999/2000 ўєув йилидан бошлаб мустаєил Ватанга ва миллий истиєлол јояларига садоєатли, юєори журналистик иєтидорини намоён этган, фаол жамоатчи, хорижий тилларни яхши биладиган талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг єўшимча Давлат стипендияси таъсис этилсин.
Давлат стипендиясининг совриндорларини аниєлаш ва стипендияни молиялаштириш Вазирлар Маікамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сонли єарорида кўрсатилган тартиб бўйича амалга оширилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташєи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат єўмитаси, "Умид", "Устоз", Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва єўллаб-єувватлаш жамјармалари ва бошєа манфаатдор идоралар журналистика факультетларининг илјор педагоглари ва иєтидорли талабларининг хорижий давлатларнинг етакчи ўєув ва илмий марказлари, оммавий ахборот воситалари таіририятларида іамда халєаро ташкилотларнинг матбуот хизматларида маєсадли ўєув амалиёти ва стажировкалар ўташи учу шарт-шароит яратсин ва амалга оширсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги журналистика факультетларининг моддий-техника базасини мустаікамлаш, хусусан, уларни замонавий компьютер іамда лингофон хоналари, ўєув теле- ва радиостудиялари ва бошєа зарур жиіозлар билан таъминлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмасига мувофиє маблај ажратсин.

7. Ушбу єарорнинг бажарилишини назорат єилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари І. Кароматов зиммасига юклансин.

 

Вазирлар Маікамасининг Раиси                               И. Каримов