Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиєлаштирувчи Кенгаш тўјрисида низом


Вазирлар Маікамасининг
2002 йил 6 июндаги
200-сон єарорига
2-ИЛОВА

 

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиєлаштирувчи Кенгаш тўјрисида низом

 

I. Умумий єоидалар
II. Асосий вазифалари
III. Асосий функциялари
IV. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг ваколатлари
V. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг таркиби ва тузилмаси
VI. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг ишини ташкил этиш

 

I. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўјрисида" 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080сон Фармонига мувофиє ташкил этилган Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг (кейинги ўринларда Мувофиєлаштирувчи Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш Ўзбекистон Республикасида компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соіасидаги юєори мувофиєлаштирувчи орган іисобланади.
3. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва єонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамасининг єарорлари ва мазкур Низом асосида амалга оширади.

 

II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

4. Єуйидагилар Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг асосий вазифалари іисобланади:
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий жаіон тенденцияларига ва мамлакатни ижтимоий-иєтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиє келувчи устувор йўналишларини белгилаш;
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун єулай шарт-шароитлар ва иєтисодий рајбатлантириш омиллари яратиш бўйича Іукуматга таклифлар киритиш;
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соіасига оид дастурлар, лойиіалар ва бошєа норматив- іуєуєий іужжатларнинг ишлаб чиєилиши іамда экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурларини бажаришда, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантиришда давлат бошєарув органлари, хусусий сектор іамда жамоат ташкилотларининг келишилган сиёсат юритишлари ва биргаликда иштирок этишларини таъминлаш;
ахборот-коммуникация технологиялари соіасида раєобат муіитини шакллантиришга кўмаклашиш, инновация бизнесини, шу жумладан мамлакатимизнинг ўзининг дастурий воситалари ва компьютер техникасини ишлаб чиєиш іамда ишлаб чиєаришни єўллаб-єувватлаш, иєтисодиётнинг барча соіалари ва тармоєлари компьютерлаштирилиши учун шарт-шароитлар яратиш;
ахборот-коммуникация технологиялари соіасида халєаро іамкорликни ривожлантиришга, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестициялар, іомийлик маблајлари ва грантларни жалб этишга, таълим муассасаларининг ахборот тармоєларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш;
ахборот-коммуникация технологиялари соіасида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни єайта тайёрлаш ишларини, шу жумладан мутахассисларнинг чет элда ўєишини мувофиєлаштириш;
ахборот-коммуникация технологиялари соіасида ахборот хавфсизлиги тизимларини янада ривожлантиришни ташкил этиш.

 

III. АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ

5. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш юкланган вазифаларга мувофиє єуйидаги функцияларни бажаради:
Ўзбекистон Республикаси Іукуматига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва уларни ривожлантириш учун єулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгилаш юзасидан таклифлар киритади;
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил этади;
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соіасига оид дастурлар, єонун лойиіалари ва бошєа норматив-іуєуєий іужжатларнинг ишлаб чиєилишини ташкил этади іамда уларни экспертизадан ўтказади;
давлат бошєарув органлари, хусусий сектор іамда жамоат ташкилотларининг компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурларини бажариш, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш борасида келишилган сиёсат юритишларини ва биргаликда иштирок этишларини мувофиєлаштиради;
Кенгаш мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Іукумати єарорларининг, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соіасига оид дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиєади;
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалаларига оид Іукумат єарорларининг, Кенгаш єарорларининг давлат бошєарув органлари, субъектлар томонидан бажарилишини назорат єилади;
давлат бошєарув органлари раібарларининг вазирликлар ва идораларнинг компьютерлаштириш, ахборотлаштириш, коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, шунингдек Интернет тармојида ахборот ресурсларини жойлаштириш ва уларни ўз ваєтида янгилаб бориш, таълим муассасаларининг ахборот тизимлари ва тармоєларидан фойдаланиш борасидаги имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича фаолияти тўјрисидаги іисоботларини эшитиб боради;
компьютерлаштириш іамда ахборот-коммуникация технологиялари соіасини ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш учун тегишли вазирликлар ва идоралар, хорижий молия институтлари орєали инвестициялар ва грантлар, шунингдек іомийлик маблајлари жалб этилишини ташкил этади;
тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ахборот, телекоммуникация ва компьютер тармоєлари ва тизимларида зарур хавфсизлик тизимларининг яратилишини ташкил этади;
ишчи гуруіларнинг шахсий таркибини белгилайди;
ахборот-коммуникация технологияларини, ахборот хавфсизлиги тизимларини ривожлантириш ва жорий этишнинг жаіон ва мамлакатимиз миєёсидаги илјор тенденциялари тўјрисидаги ахборотларини эшитиб боради.

 

IV. МУВОФИЄЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

6. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш:
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурларини, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш учун давлат бошєаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектлар ва жамоат ташкилотларини жалб этиш;
ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган єарорлар єабул єилиш;
вазирликлар, идоралар ва идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан єатъи назар илмий ташкилотлардан таілилий материалларни ва ўз олдига єўйилган вазифаларни іал этиш учун зарур бўлган бошєа маълумотларни сўраб олиш;
фан-техника тараєєиёти тенденцияларини іисобга олган іолда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соіасидаги долзарб вазифаларни іал этиш учун ишчи гуруілар тузиш;

 

V. МУВОФИЄЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ
ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛМАСИ

7. Мувофиєлаштирувчи Кенгашга Кенгаш Раиси бошчилик єилади.
Мувофиєлаштирувчи Кенгаш таркибига бошєарув ва ахборот- коммуникация технологиялари соіасида раібарлар ва етакчи мутахассислардан бўлган раис ўринбосарлари ва кенгаш аъзолари киради. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиєланади.
Кенгаш аъзолари бошєа ишга ўтганда унинг таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
8. Ўзбекистон алоєа ва ахборотлаштириш агентлиги Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг ишчи органи іисобланади.

 

VI. МУВОФИЄЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ
ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

9. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг раиси Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг фаолиятига раібарлик єилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг раиси ўз ўрнида бўлмаган іолларда унинг функцияларини раис ўринбосарларидан бири бажаради.
10. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг фаолияти тенг іуєуєлилик ва єарор єабул єилиш ваєтида коллегиаллик принципларига асосланади.
11. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг мажлиси Мувофиєлаштирувчи Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилиги иштирок этаётган бўлса ваколатли іисобланади.
Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг мажлиси єарорлари Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг Раиси томонидан тасдиєланадиган протоколлар билан расмийлаштирилади.
12. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг мажлислари унинг ваколати доирасига киритилган масалаларнинг тайёрланишига єараб, бироє камида іар чоракда бир марта ўтказилади.
13. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг мажлисларини ташкилий-техник жиіатдан таъминлаш Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
14. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг єарорлари мажлисда иштирок этаётган Мувофиєлаштирувчи Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан єабул єилинади.
Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг єабул єилинган єароридан норози бўлган аъзоси ўз фикрини ёзма шаклда ифодалаш іуєуєига эга, ушбу іужжат мажлис протоколига тиркаб єўйилади.
15. Мувофиєлаштирувчи Кенгашнинг єарорлари ижро этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларига, корхоналар ва ташкилотларга юборилади.
16. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш фаолиятини техник таъминлашни Вазирлар Маікамасининг алоєа ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича комплекси ходимларидан иборат бўлган котибият амалга оширади.
17. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш Интернетда ўзининг веб-саіифасига эга бўлиб, унда Кенгаш фаолиятига доир маълумотлар жойлаштирилади ва барча манфаатдор томонларнинг ўзаро фикр алмашуви учун имконият яратилади.
18. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш аъзолари ўз иш фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.
19. Мувофиєлаштирувчи Кенгаш ўз номи кўрсатилган бланкка эга бўлади.