Оммавий ахборот воситалари соіасида кадрлар тайёрлаш ва єайта тайёрлаш давлат дастури тўјрисида


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАІКАМАСИНИНГ
ЄАРОРИ
07.08.2006 й.
N 163

Оммавий ахборот воситалари соіасида кадрлар тайёрлаш ва єайта тайёрлаш давлат дастури тўјрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоі єилиш ва модернизациялаш маєсад ва вазифаларини амалга ошириш Дастури тўјрисида" 2005 йил 10 мартдаги ПЄ-24-сон єарорига мувофиє іамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш маєсадида Вазирлар Маікамаси ЄАРОР ЄИЛАДИ:

1. 2006-2010 йиллар даврида оммавий ахборот воситалари соіасида кадрлар тайёрлаш ва єайта тайёрлаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиє тасдиєлансин.

2. Єуйидагилар Дастурнинг маєсадли вазифаларини босєичма-босєич амалга оширишнинг асосий йўналишлари іисоблансин:
оммавий ахборот воситалари соіасида кадрлар тайёрлаш ва єайта тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи норматив іужжатларни такомиллаштириш: Бакалавриат, магистратура, шунингдек икки йиллик олий журналистика курслари йўналишлари классификаторига ўзгартириш киритиш;
давлат таълим стандартларини, ўєув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, халєаро талабларга мувофиє дарсликлар ва ўєув єўлланмалари, электрон-ўєитиш ахборот ресурсларининг янги авлодини яратиш;
журналистика факультетларининг тузилмаси ва фаолиятини маєбуллаштириш, теле-, радио- ва Интернет журналистиканинг янги йўналишларини жорий этиш, талаб юєори бўлган мутахассисликлар, энг аввало сиёсий шарі, оммавий ахборот воситалари иєтисодиёти ва менежменти, оммавий ахборот воситалари социологияси ва психологияси, ахборот-психология хавфсизлиги масалалари мутахассисликлари бўйича магистратура очиш;
олий таълим муассасалари журналистика факультетларининг халєаро стандартларга мувофиє касбий ва компьютер техникаси билан жиіозланишини яхшилаш;
профессор-ўєитувчиларнинг таркиби малакасини ва педагогик маіоратини ошириш, тажриба орттириши, журналист кадрларни тайёрлаш ва єайта тайёрлаш, журналистика факультетлари бакалавриати ва магистратураси талабаларининг Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарида тажриба орттириш тизимини такомиллаштириш;
журналистика масалалари бўйича ихтисослаштирилган илмий альманах таъсис этиш, уни Олий аттестация комиссияси реестрига киритиш.

3. Мазкур єарорнинг бажарилишини назорат єилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н.Арипов ва Р.С.Єосимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш.Мирзиёев

 

"Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 319-модда.